Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Автомобиль қайси ҳолатларда жарима майдончасига олиб қўйилиши мумкин?
19.04.2017 00:48,  
275

Carzone.uz нашри ҳайдовчиларга қайси ҳолатларда транспорт воситаси вақтинчалик сақланиш учун жарима майдончасига олиб кетилиши борасидаги тартиб-қоидаларни эслатиб ўтди.

Машинани жарима майдончасига олиб кетиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 291-моддаси асосида тартибга солинган бўлиб, қуйидаги ҳолатларда ушлаб туриш сабаби бартараф этилгунга ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўрилгунга қадар ички ишлар органларитомонидан томонидан жарима майдончасига олиб кетилади:

тормоз, руль бошқаруви ёки уловчи қурилма (сцеплена) носоз бўлса ёки рухсатномасиз қайта жиҳозланса (ЭКИҲнинг бир баравари миқдоридажарима ҳам тўланади.);

фойдаланиш тақиқланган, давлат рақами ечиб олинган бўлса (ЭКИҲнинг 6 баравари);

давлат рақам белгиси ясама ёки ўзга усулларда ўзгартирилган ёки у бутунлай бошқа транспорт воситасига тегишли бўлса (ЭКИҲнинг 10 баравари );

рухсатсиз ўта катта ва жуда оғир юкларни ташиш, белгиланган меъёрдан катта ўлчамдаги ҳолатда йўлга чиқилса, юк ташувчилар рухсатномада кўрсатилган ҳаракат йўналиши ўзгартирилса (ЭКИҲнинг 10 баравари);

ойналари кўзгусимон бўлса ёки қорайтирилса, ҳайдовчининг ўрнидан атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган ёки қопламалар суртилган бўлса (ЭКИҲнинг 1 баравари);

рухсатсиз товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмалар ўрнатилса, давлат рақам белгиларига уларни кўришга халал берадиган ашёлар ўрнатилса ёки қоплама суртилса (ЭКИҲнинг 1 баравари);

транспорт воситаси бошқалар ҳаракатига халал берадиган ҳолатда ташлаб кетилса (ЭКИҲнинг 3 баравари);

машина маст ҳолатда бошқарилса (транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади);

ҳайдовчилик гувоҳномаси, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик, унга эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар, суғурта полиси мавжуд бўлмаса ёки ишончнома, транспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш ва ижарага бериш шартномалари рўйхатдан ўтказилмаган бўлса (ЭКИҲнинг ярим баравари);

йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчилари ҳодиса жойидан қочиб кетса (ЭКИҲнинг 30 баравари миқдорида жарима ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан икки йил муддатга маҳрум этишга ёхуд ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади);

автомобиль транспортида лицензиясиз йўловчи ташиш (ЭКИҲнинг 20 дан 100 бараваригача );

милиция ходимининг транспорт воситасини тўхтатиш тўғрисидаги қонуний талаби бажарилмаса (ЭКИҲнинг иккидан бир қисмида икки бараваригача).

Шунингдек, Қуролли Кучлар ва чегара қўшинларининг транспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчилар ва бошқа шахслар йўл ҳаракати қоидаларини бузганда — ҳарбий автомобиль инспекциясининг мансабдор шахслари томонидан автомобиль воситаси вақтинчалик сақланиш масканига юборилади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 60, 78, 79, 81, 82, 84, 90, 92, 94-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда — Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларининг мансабдор шахслари;

ушбу Кодекснинг 164, 166, 167, 168, 172, 173, 176, 1763, 1861-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда — Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг мансабдор шахслари;

ушбу Кодекснинг 1961, 224, 2241, 2242-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда — чегара қўшинларининг мансабдор шахслари ҳам машинангизни жарима майдончасига вақтинчалик сақлаш учун олиб кетишга ҳақли.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан