Саудия Арабистонига қарашли вертолёт Яманда ҳалокатга учради, деб ёзмоқда Рейтер агентлиги. Манба сифатида Яман мудофаа вазирлиги келтирилмоқда.
Яман мудофаа вазирлиги сайтида ёзилишича, “ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими носоз ишлаши келтириб чиқарган техник хатолик сабабли” вертолёт уриб туширилган. Вертолётга ким ўт очгани маълум қилинмади.
Ҳалокат сабабини аниқлаш бўйича тергов бошланди. Коалиция вакили Аҳмад Асирий Франс Пресс агентлигига ҳалокат сабабларини айтиш учун вақт ҳали “жуда эрта”лигини билдирди.