Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев Эрдўғонга масъулиятли фаолиятида зафарлар тилади
19.04.2017 10:37,  
5

2017 йилнинг 18 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражеп Таййип Эрдоғанни 16 апрел куни бўлиб ўтган референдумнинг муваффақиятли натижалари билан табриклади, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

"Ўзбекистон Президенти мамлакатларимиз орасида ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойилларига асосланган яқин ҳамкорлик муносабатлари тобора фаоллашиб бораётганидан мамнунлигини таъкидлади ва қардош ўзбек ва турк халқлари ўртасидаги дўстона алоқалар яқин истиқболда сифат жиҳатдан янги поғонага кўтарилишига ишонч билдирди", — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Мирзиёев Туркия президентига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва масъулиятли фаолиятида янги зафарлар, қардош Туркия халқига эса тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва доимий тараққиёт тилаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан