Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шимолий Корея қай тарзда АҚШга зарба бериши ҳақида видео тарқатди
19.04.2017 13:01,  
7

КХДР АҚШга ракета зарба берилиши "ўхшатиб кўрсатилган" видеони намойиш қилди, деб хабар тарқатди РИА Новости.

Шимолий Корея етакчиси Ким Жонг Иннинг бобоси Ким Ил Сонг таваллудининг 105 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимда намойиш қилинган видеода янги баллистик ракета учирилиши тасвирланган.

Кадрларда снаряд океан устидан учиб ўтиб, АҚШ шаҳарларидан бирига зарба бериши акс эттирилган. Кейинги кадрларда қабристон фонида ёнаётган Америка байроғи пайдо бўлади.

Байрамона концертда ракета синовларини кўкларга кўтаргувчи қўшиқлар янграган. Шунингдек, бу синовлар учун масъул Корея халқ армияси стратегик кучларининг Тэпходон бўлинмаси мадҳ этилган.

Қўшиқларни бирини матнида "Тэпходон ракетаси чақмоқ мисоли ва империализмга чақириқ ташлашга тайёр"лиги ҳақида сўзлар бор.

Вашингтон Пхеньянга мавжуд воситалар билан таъсир ўтказишга ва тинчликни куч билан ўрнатишга тайёрлиги ҳақида бир неча бор айтган. Бунга жавобан Шимолий Корея провокацияларга ядро зарбаси билан жавоб қайтаришини маълум қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан