Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Одам ҳаёти учун хавфли бўлган 10 та энг ғаройиб жонивор (фото)
19.04.2017 13:35,  
216

National Geographic нашри юзма-юз келиб қолган пайтда максимал даражада эҳтиёткор бўлиш керак бўлган ўнта ўзига хос жониворни санаб ўтди. Шуниси қизиқки, уларнинг баъзилари ташқи кўринишиданоқ кишида шубҳа уйғотса, қолганлари бутунлай безарар туюлади.

Бумсланг заҳарли илони улкан қозиқтишлари, кучли заҳари ва ўткир кўзи билан таниқли.

Leiurus quinquestriatus — «писиниб турган қотил» ер юзидаги энг хавфли чаёндир. Унинг заҳри кучли оғриқни келтириб чиқариб, нафас олишни қийинлаштиради, натижада бу ўлимга олиб келади.

Lonomia olbiqua Бразилияда «қотил қурт» деб аталиб, ўткир тиканларга эга. Бу тиканларда кучли заҳар бўлиб, у қоннинг ивишига йўл қўймайди, шунингдек, қорасонникига ўхшаш симптомларни келтириб чиқаради.

Конуслар — йиртқич қориноёқли моллюскалар нейротоксинлар ишлаб чиқаради ва улар ёрдамида ўз қурбонлари танасини эритиб юборади. Бундай заҳар одамни бир неча сонияга ҳушдан кеткизиши, баъзи ҳолларда, ўлдириши ҳам мумкин.

Нинақоринлиларнинг танаси ўлдирадиган заҳарга эга, бундан ташқари, улар шишиб, нинали шарга айланади, шунда уларни ҳеч қандай йиртқич ея олмайди.

Икки рангли пеламида — денгиз илонининг заҳри қироллик кобрасиникидан ҳам кучлироқ бўлиб, катта одамни осонгина ўлдиради.

Дарахтда ўрмаловчи бақа оламга гўзаллиги ва заҳарлилиги билан танилган. Жанубий ва Марказий Америка туб аҳолиси уларнинг оғусидан фойдаланиб, заҳарли найзачалар ясаган.

Икки рангли питоху заҳарли қўнғизларни ейиш натижасида танасида ўлдирувчи токсинларни йиғади. Бундан ташқари, улар инларидаги тухумларга заҳар суриб қўйиш йўли билан уларни йиртқичлардан ҳимоя қилади.

Кўк ҳалқали саккизоёқнинг асаб-паралитик заҳари одамни саноқли дақиқалардаёқ ўлдира олади, унга қарши дори мавжуд эмас. Қурбонни фақат зудлик билан амалга оширилган юрак-ўпка реанимацияси қутқариши мумкин.

Бегемот дангаса ва кўнгилчан мавжудот сифатида тасвирланса-да, аслида улар ҳар йили Африкадаги бошқа жониворларнинг барчасига қараганда кўпроқ одамларни ўлдиради. Улар ўз ҳудудини асровчи, тажовузкор ҳайвонлардир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан