Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Уйимиздаги яширин электроэнергия "ўғрилари"
19.04.2017 13:47,  
43

Телефонингизни қувватлантириб, қувватлантирувчи қурилмани манбадан узиб қўясизми? Ёки уланганича қолиб кетадими?

Мутахассисларнинг таъкидлашларича, кутиш ҳолатида розеткага уланиб турган қурилма (фойдаланилмаганда ҳам) электр истеъмолчиси ҳисобланиб, сарфланган энергия тўловининг салкам ярмини ташкил қилар экан! Буни синаб кўриш учун тадқиқот ўтказиб кўрамиз.

Тармоқдан узилмаган қувватлантирувчи қурилма қанча миқдорда электр энергиясини истеъмол қилади?

Бунинг учун ваттметрдан фойдаланамиз. Унга қурилма билан тармоққа улаймиз ва таблога қараймиз, лекин қурилма энергия сарфини кўрсатмади. Шундай бўлса ҳам кўп ҳолларда розеткада битта эмас, бир нечта қувватлантирувчи қурилма кунлаб тармоқдан узилмайди. Йил давомида сарф 1 кВт дан ортиши мумкин. Нур тарқатувчи диод қурилмаларининг сарфи бир оз кўпроқ бўлади.

Қайси қурилмалар кутиш ҳолатида кўп энергия «ўғирлайди?»

Трансформаторли қурилмаларда ҳақиқатдан ҳам электренергия сарфи кўп, лекин ҳозирги кунда бундайлари замонавий маиший техника қурилмаларда кам ишлатилмоқда. Шунга қарамай, кутиш ҳолатида тармоқдан узилмаган компютер 1.3 Вт, монитор 0.8 Вт, ёниб турувчи кўрсаткичи (соати) бўлган микро тўлқинли печ 1.6 Вт энергия истеъмол қилиши маълум бўлди. 

Пулт билан бошқариладиган қурилмалар, масалан телевизор, тюнер, ДВД... кутиш ҳолатида яхшигина электренергиясини сарфлайди, бундан ташқари ёниб турган нур тарқатувчи диод ва индикаторларилар учун ҳам энергия керак. 

Электр чойнак, стол лампаси ва шунга ўхшаш қурилмаларнинг кутиш ҳолатида сарф нольга тенг, музлаткич эса барчасидан мустасно, қанча энергияси истеъмол қилса ҳам биз учун зарур. 

Нима учун қурилмаларни тармоқдан узиб қўйиш керак?

Агар замонавий маиший техниканинг энергия сарфи минимал даражада бўлса ҳам, уларни розеткада узиш учун вақт сарфлаш керакми? Ҳа, керак! 

Сабаблари:

  1. Қурилма атрофида ҳосил бўладиган электромагнит майдон инсон организмига салбий таъсир кўрсатмаслиги учун, у сиз ҳам атрофимизда бундай майдонлар кўп!
  2. Манбадан узилмаган қувватлантирувчи қурилма ёки токни қурилмага мословчилар (блок питания) кўп ҳолларда ёнғин сабабчиси мумкин!

Электр энергия истеъмолини қандай камайтириш мумкин?

Айрим тавсиялар:

  • Кераксиз электр жиҳозларини тармоқдан узиб қўйиш.
  • Дазмол электр энергиясини кўп сарфлайдиган қурилмалар қаторига киради. Бир дазмоллагандан кўпроқ уст-бош ва шунга ўхшаш нарсаларни дазмоллаш, бу билан унинг қизишига сарф бўладиган энергия тежалади. Дазмоллаш охирида дазмолни тармоқдан узиб ишини давом эттириш.
  • Кир ювиш машинаси пахта толасидан тайёрланган матоларни 60 даражада ҳам яхши ювади, 90 даражагача сув ҳароратини кўтариш шарт эмас.
  • Электр чойнакда керакли миқдордаги сувни қайнатиш ва вақти билан ичини қуйқадан тозалаб туриш.
  • Қурилмаларнинг электр токи истеъмолини «А» ёки «А+» категориялигини сотиб олиш.
  • Чўғланма лампочкаларини замонавий диодли лампаларга алмаштириш.
  • Чангютгичнинг чанг тўпловчи қопчасини тўлгунича тозалаб туриш.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан