Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистонда сув тошқини: ортиқча сувлар Ўзбекистонга йўналтирилиши мумкин
19.04.2017 14:09,  
23

16 апрел куни Шарик дарёсига қуйиладиган Жембарак дарёсининг тўлиб-тошиши натижасида Рузаевка қишлоғида сув сатҳининг фавқулодда тез кўтарилиши ҳолати кузатилган. Оқибатда 185 та уйни сув босган. Зудлик билан эвакуация ишлари амалга оширилган, деб хабар қилмоқда Спутник.

15 апрел куни эса Қозоғистоннинг Акмолин вилояти Отбосар шаҳрида фавқулодда ҳолат юзага кела бошлаган — шаҳар олдидан оқиб ўтуввчи Жабай дарёси ҳимоя тўғони ювиб кетила бошлаган. Вазият ўта оғир бўлгани учун ҳудудга қўшимча кучлар йўналтирилган.

Сўнгги хабарларга кўра, сув тошқини Остонагача етиб келиши мумкин. ОАВларда берилаётган хабарларга кўра, Ўзбекистон томон Қозоғистон ҳудудида жойлашган сув омборларидаги ортиқча сувларни қабул қилишга тайёрлигини билдирган.

Қозоғистон Бош вазири Бакитжан Сагинтаев фавқулодда кенгаш давомида ҳукумат аъзоларига табиий офатларга олдиндан тайёргарлик кўриш топшириғини берган. Вазирлар маҳкамаси раҳбари мамлакатда рўй берган ҳодиса — ҳукумат томонидан йўл қўйилган хато натижаси эканлигини таъкидлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан