Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда деярли бир ой ичида 60 мингдан ортиқ ҳайдовчи "жарима мактуби" олди
19.04.2017 21:54,  
2100

Тошкент шаҳрининг 115 чорраҳасида камералар қайд этган қоидабузарликлар асосида 15 мартдан 12 апрелгача бўлган муддат мобайнида 62777 нафар ҳайдовчи "жарима мактуби"ни олган. 

Қоидабузарликларнинг 35845таси светофорнинг тақиқловчи чироғида ўтиш, 26932таси тезликни белгиланган меъёрдан оширишдир.

Шу билан бирга, йўл-транспорт ҳодисаларининг умумий сони ҳам камайгани кузатилмоқда. 15 март-12 апрель кунлари оралиғидаги ЙТҲлар 23,9 фоизга, ўлим билан якунланадиган автоҳалокатлар 38,9 фоизга қисқарган. Жабрланганлар миқдори 21,3 фоиз, автофалокатларда жабрланган болалар сони 50 фоизга камайган.

Ўтган вақт мобайнида шаҳар автобусларининг 190 нафар ҳайдовчиси қоида бузганлиги аниқланган. "Тошшаҳартрансхизмат"га кўра, улар қизил чироқда ўтган ёки тўхташ чизиғини босган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумотларига кўра, ҳисобот даврида 87та тиббий ёрдам ҳамда 2та ўт ўчириш машинаси светофорнинг тақиқловчи чироғида ўтгани ва тезликни оширганлиги аниқланган. Бироқ ушбу хизматлар раҳбариятлари тақдим этган маълумотларга кўра, улар ҳақиқатан ҳам хизмат вазифаси юзасидан шошаётган бўлган. Шу муносабат билан уларга ёзилган жарималар бекор қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан