Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси ўринбосари тайинланди
19.04.2017 22:00,  
24

Президентнинг 10 апрелдаги қарорига биноан Обид Одилов Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг ўринбосари – бош муҳандис этиб тайинланди.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, Обид Чориевич Одилов шу пайтга қадар "Ўзавтойўл" ДАК бошқаруви раиси ўринбосари – бош муҳандис лавозимида ишлаб келган.

Қўмита раиси ўринбосари – бош муҳандис: автомобиль йўлларини сақлаш ва уларнинг техник ҳолатини таҳлил қилиш, йўлларда ташилаётган юкларнинг оғирлиги ва ҳажмини назорат қилиш, автомобиль йўлларининг ҳисоби ва уларнинг давлат кадастри, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масалаларига раҳбарлик қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан