Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия авиацияси Сурияда аҳоли уйларини бомбардимон қилди
20.04.2017 00:44,  
9

Россия ҳарбий-ҳаво кучларининг Идлиб вилоятидаги ҳаво ҳужумларида ўндан ортиқ тинч фуқаролар ҳалок бўлган. Бу ҳақида Al Jazeera ​ хабар бермоқда.

Идлиб вилоятидаги Маъра Ҳарме қишлоғига Россия ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан сешанба куни ҳужум қилинган. «Сурия фуқаро мудофааси» ташкилоти аъзосининг айтишича, ракеталар аҳолининг турар-жой биноларини нишонга олган. Ҳужум туфайли камида 10 киши, жумладан, 9 нафар бола ҳалок бўлгани ҳамда 10 нафар тинч аҳоли жароҳат олгани тасдиқланган.

Гувоҳларнинг айтишича дастлабки ҳужумдан кейин қутқарув амалиёти ўтказилаётган пайтда навбатдаги зарба қутқарувчиларни нишонга олган. Портлаш оқибатида тез ёрдам ускуналари ишдан чиққани ва қутқарувчилар жароҳат олгани хабар қилинган. Вайроналар остидан уч нафар бола қутқариб олингани айтилмоқда.

Маъра Ҳарме қишлоғи 4 апрел куни кимёвий қурол ишлатилган Хон Шайхун шаҳридан 22 км узоқликда жойлашган. Идлиб вилояти Сурия ҳукуматига қарши исёнчилар назоратида ҳисобланади. Суриянинг инсон ҳуқуқларини кузатиш ташкилоти Идлибда душанба куни кечқурун ҳам ҳаво зарбалари берилгани ҳақида маълум қилган.

Ташкилот хабарида Маъра Ҳарме қишлоғида ҳалок бўлган болалар 2 13 ёш оралиғида эканлиги маълум қилинган. Шу куннинг ўзида Ҳалаб яқинидаги урум ал-Кубро қишлоғи ҳукумат қўшинлари томонидан бомбардимон қилингани, оқибатда камида 4 киши ҳалок бўлгани қайд этилган.

Душанба куни Ироқ билан чегарадош ҳудудда АҚШ ҳарбийлари ҳужумида эса камида 15 нафар тинч фуқаролар ҳалок бўлгани хабар қилинган. Халқаро коалициянинг Дайр аз-Зордаги ҳужумида эса 7 киши қурбон бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан