Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ҳукумати таркибидаги сўнгги ўзгаришлар
20.04.2017 11:39,  
14

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали ҳукумат таркибидаги ўзгаришлар ҳақида хабар берди, деб ёзмоқда Дарё нашри.

2017 йил 12 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 204-сон қарорига мувофиқ Бахром Қурбонович Шарипов — «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси бошқарувининг раиси лавозимига тасдиқланди.

2017 йил 12 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 202-сон қарорига мувофиқ Алимов Наврузжон Раимджанович — «Ўзагроэкспортбанк» акциядорлик тижорат банки Бошқарув Раиси лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий миллий банки бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

2017 йил 8 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 195-сон қарорига мувофиқ Муллажанов Кахрамон Кадирович «Асака» акциядорлик тижорат банки Бошқарув Раиси лавозимига тайинланди.

2017 йил 13 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2890-сон қарорига мувофиқ Болтабаев Махмуджон Рустамович Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги бош директори лавозимига тайинланди.

2017 йил 13 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2889-сон қарорига мувофиқ Юсупалиев Баходир Кахрамонович Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

2017 йил 13 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2888-сон қарорига мувофиқ Абдухаким Хаджибаев Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

2017 йил 6 апрелдги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2870-сон қарорига мувофиқ Усмонов Равшан Аброрович Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

2017 йил 6 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5003-сон фармонига мувофиқ Ахмедхаджаев Азим Исраилович Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди.

2017 йил 17 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4988-сон фармонига мувофиқ Абдуллаев Абдушукур Хамидович Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди.

2017 йил 18 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4992-сон қарорига мувофиқ Джўраев Рустам Мирзаевич Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тасдиқланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан