Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Рамзан Қодиров: Путинга хизмат қилишни менга Ислом дини буюрган
20.04.2017 16:03,  
22

Russian Today нашрига интеврю берган Чеченистон президенти АҚШ ва унинг иттифоқчиларини Россияга зарар етказиш учун барча имкониятларини ишга солишда айблади. Унинг фикрича, Сурияда терроризмнинг бош кўтариши 20 йил муқаддам Чеченистонда содир бўлган воқеаларга ўхшайди.

«Ғарб, Европа ҳеч кимга ёрдам беришни истамайди. Улар учун муҳими ҳар қандай имкониятни Россияга қарши ишлатиш. Улар бизни қаршиларида тиз чўкишимизни хоҳлашади. Бу ҳеч қачон рўй бермайди… Ғарб ва Европа махсус хизматлари Россияни парчалаб ташлаш учун йиллар давомида барча имкониятларни ишга солишди. Улар Чеченистонни ўз ўйинлари учун саҳнага айлантирмоқчи бўлишди», – деб айтган Чеченистон раҳбари Russian Toodayнинг араб тилидаги дастурига берган интервьюсида.

Рамзан Қодировнинг айтишича, унинг отаси танлаган Москвага содиқлик аҳди Чечен халқининг танлови бўлган. «Отам Москвага шундай деган эди: Агар мен республика раҳбари бўлсам, Чечен халқи ўз сўзини айтишга имкон берасизлар. Агар халқ Россия таркибида қолишни истаса, мен ҳам бунга рози бўламан. Мабодо улар қарши бўлса, мен ҳам қарши чиқаман. Келишув шундай бўлган эди. Халқнинг ўзи Россия таркибида қолишни истади», – дейди Қодиров.

Чеченистон президентиРоссия ҳукуматига садоқати тўғрисида ҳам тўхталар экан, жумладан, шундай деган: «Тўғри эътиқод йўлида хизмат қилишимга халқим ишонч билдирган. Бундан ташқари, менинг диним раҳбарга итоат қилишга буюради. Бу мамлакат ва президент масжидлар қуриш ва ибодат қилишга рухсат берар экан, мана шу президент учун жонимни бериш – бурчимдир.»

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан