Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон иқлим ўзгариши бўйича Париж битимига қўшилди
20.04.2017 18:17,  
30

19 апрель куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги қароргоҳида 2015 йил 12 декабрда қабул қилинган Париж битимини Ўзбекистон имзолашига бағишланган маросим бўлиб ўтди.

Битимни мамлакатимиз номидан Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Бахтиёр Ғуломов имзолади. Ҳужжатни имзолаш маросимида БМТ томонидан Ташкилот Котибияти Ҳуқуқшунослик бошқармасининг Шартномалар секцияси раҳбари С.Виллалпандо иштирок этди.

Жаҳон АА хабарига кўра, шу куннинг ўзида Ўзбекистон Париж битимини имзолаган мамлакатлар рўйхатига киритилгани ҳақида ахборот материали тайёрланиб, БМТ Котибияти томонидан ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида тарқатилди. Ҳужжат имзоланганидан сўнг Битимнинг асл нусхаси сақлаш учун мазкур вазифа ижроси ташкилот Бош котиби мутасаддилигида бўлган БМТ Депозитарийсига тақдим этилди. 

Париж битими иқлим ўзгариши 2020 йилдан атмосферада бугъхона газлари миқдорини камайтириш юзасидан чора-тадбирларни тартибга солиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг дастлабки конвенцияси доирасида қабул қилинган ҳужжат ҳисобланади. Мазкур битим 2015 йил 12 декабрда Парижда бўлиб ўтган Иқлим бўйича конференцияси чоғида Киото протоколининг ривожи сифатида қабул қилинган. Битимдан кўзланган мақсад БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича дастлабки конвенцияси “ҳаётга тадбиқ этилишини фаоллаштириш”, хусусан, ҳароратнинг глобал ўсишини Сельсий шкаласи бўйича ўртача 2 даражадан паст ҳолатда ушлаб туриш ва ҳарорат ўсиши 1,5 даражада чекланиши учун саъй-ҳаракатларни ишга солиш билан изоҳланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан