Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрдўғон: Обама бизни алдаб кетди
20.04.2017 18:51,  
17

Ражаб Тоййиб Эрдўғон Al Jazeera  телеканалидаги интервью чоғида АҚШ билан муносабатлар масаласига тўхталди. Туркия раҳбари АҚШнинг собиқ президенти Барак Обамани танқид қиларкан, унинг курдлар масаласида Туркияни алдаганини маълум қилган.

“Президент Обама билан «Курдистон ишчилар партияси» борасида ўзаро келишувимиз бор эди. Бироқ Обама бизни алдади. Мен Трамп ҳукумати ҳам шундай қилади деб ўйламайман”, – деб айтган Ражаб Тоййиб Эрдўғон чоршанба кунги суҳбатда.

«Курдистон ишчилар партияси» Туркия, Европа Иттифоқи ва АҚШда террорчи ташкилот сифатида эътироф этилган. Мазкур ташкилот 1984 йилдан бери Туркия ҳукуматига қарши қуролли кураш олиб боради. Террочилик ҳужумлари туфайли ҳозиргача 40 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлгани айтилади. Февраль ойида турк полицияси курд жангариларига алоқадорликда гумон қилинган 800 кишини ҳибсга олган.

АҚШ ҳукумати Сурия курдлари томонидан ИШИДга қарши курашиш учун ташкил қилган «Халқ мудофааси бўлинмалари» ташкилотини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Аммо Туркия ҳукумати бу ташкилотни террорчи таҳскилот сифатида кўради ва мамлакат хавфсизлиги учун таҳдид деб билади.

«Халқ мудофааси бўлинмалари» гуруҳи «Курдистон ишчилар партияси»нинг бир қўли ҳисобланади. Биз уларни маҳв этишимиз керак. Бир террорчи гуруҳга қарши бошқаси билан кураша олмаймиз. Биз АҚШ билан стратегик ҳамкорлармиз», – дейди Туркия раҳбари.

Тоййиб Эрдўғон АҚШ президенти билан муносабатлари масаласига ҳам тўхталаркан, жумладан, шундай деган: «Трамп бизни референдумдаги ғалаба билан табриклади. Биз муҳокама қилган энг муҳим масалас Сурия ва Ироқнинг келажаги бўлди. Май ойида учрашишни режалаштиряпмиз. Ўшанда масалаларни юзма-юз муҳокама қилиб оламиз».

Эрдўғоннинг интервьюси Туркияда президентнинг ваколатларини оширишни кўзда тутувчи конституциявий ўзгаришлар бўйича референдумдан бир неча кун ўтиб бўлиб ўтди. Маълумот учун, референдумда Туркия аҳолисининг 51,4 фоизи президентлик республикасига ўтишни ёқлаб овоз берган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан