Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда бу йил фирибгарлик жинояти кескин ошиб кетди
20.04.2017 19:50,  
7

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев маълум қилмишича, 2017 йилнинг 14 апрель кунидан 20 апрель кунига қадар Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси томонидан амалга оширилган ишлар натижасида 31 та жиноятлар иссиқ изидан фош этилди. Булар 1та  босқинчилик, 3та – талончилик, 21та – ўғирлик, 4та – фирибгарлик, 1та – транспорт воситасини олиб қочиш, 1та – қасддан баданга енгил тан жароҳати етказиш жиноятларини ташкил этган.

Шунингдек, йил бошидан – 625 нафар, ой бошидан – 115 нафар ҳамда ҳафта давомида – 41 нафар қидирувда бўлган жиноятчилар ушланди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, жорий йилнинг 3 ойи 10 куни давомида жиноят-қидирув йўналиши бўйича жиноятлар 69 тага, жумладан, қасддан одам ўлдириш, оғир тан жароҳати етказиш, номусга тегиш, товламачилик, транспорт воситасини олиб қочиш ва одам савдоси жиноятлари камайган бир вақтда, фирибгарлик жиноятлари 101 тага кескин ошиб кетган.

Кўча ва жамоат жойларида, хонадонлардан босқинчилик, ўғирлик ва бошқа мулкий турдаги жиноятларнинг содир этилишини олдини олиш мақсадида 59 та хонадон ва 23 та объект қўриқловга олинди. 74 та объектга автоном сигнализациялар, 50 та объектга 158 та видеокамералар ўрнатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан