Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россиялик олимлар руҳий хасталикларни қатиқ ёрдамида даволаш усулини ўйлаб топди
21.04.2017 00:26,  
12

Россиялик олимлар газларнинг мия фаолиятидаги роли бўйича тадқиқотлар натижасида асаб тизими касалликларини даволашга янгича ёндашув усулини аниқлади, деб ёзади «Интерфакс».

Тадқиқотга кўра, беморга ҳапдори ўрнига организм учун муҳим бўлган газ ишлаб чиқарувчи зарур фойдали бактериялар билан бойитилган қатиқ (йогурт)ни буюриш мумкин бўлади.

Аниқланишича, газсимон моддалар асаб ҳужайралари ўртасида импульслар кўчиб юришида иштирок этади. Бундай газларни — газ трансмиттерларини — нафақат одам тўқималари, балки ошқозон-ичак йўлида яшайдиган турли микроорганизмлар ҳам ишлаб чиқаради. Газлар органларда ва тўқималарда тўпланади, уларнинг концентрациясини эса бир вақтнинг ўзида организмнинг бир нечта тизимлари, жумладан, мия ва иммун тизими назорат қилади.

Тадқиқотдан олинган муҳим хулоса шундан иборатки, у ёки бу газнинг танқислиги ёки ортиқчалиги турли нейрофизиологик ва руҳий касалликларга олиб келиши мумкин. Тажрибада қўлланилган сичқонлар азот оксиди етишмаганида узоқ депрессияга тушиб қолди, Даун синдромидан азоб чекувчи кишиларда эса водород сульфид ишлаб чиқаурвчи ферментлар фаоллиги ошди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан