Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Европарламент раҳбари Brexit якунлари қайта кўриб чиқилиши мумкинлигини айтди
21.04.2017 11:16,  
4

Буюк Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиши ҳақидаги референдум (Brexit) якунлари Бирлашган Қиролликда 8 июнь куни бўлиб ўтадиган парламент сайловларидан сўнг қайта кўриб чиқилиши мумкин. Бу ҳақда Европарламент раиси Антонио Таяни Британия бош вазири Тереза Мей билан музокаралар якунларига кўра маълум қилди.

"Агар Буюк Британия сайловлардан кейин жараённи бекор қилишни истаса, бу жараён осонгина ўтади. Агар Буюк Британия қолишни истаса, бу бизга фойда бўларди. Мен бундан хурсанд бўлардим", деб айтди Таяни Guardian нашрига берган интервьюсида

Шу билан бирга у якуний қарорни Евроиттифоқнинг қолган аъзолари қабул қилишини таъкидлади.

Британияликларнинг Европа Иттифоқидан чиқиш қарори 2016 йил 23 июндаги референдумда қабул қилинган. Бирлашган Қироллик 29 март куни Brexit жараёнини расман бошлади.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан