Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Америкалик олимлар инсон ақлини пасайтирадиган вирусни аниқладилар
21.04.2017 11:25,  
8

Америкалик олимлар соғлом одамларнинг когнитив (ақл-идрок) кўникмаларига таъсир қилувчи вирусни топди. Бу ҳақда Буюк Британиянинг The Independent газетаси хабар бермоқда.

Небраска университети қошидаги Жон Хопкинс тиббий мактаби мутахассислари олиб борган тадқиқотга кўра, мазкур вирус аввал соғлом одам организмида учрамаган. Вирус кутилмаганда одам томоғидаги микробларни ўрганиш вақтида топилган. Тадқиқот давомида олимлар томоқ ичидаги вирус ДНК тўқимаси яшил ўсимликларни пайдо қилувчи вирус ДНК тўқималари билан бир хил эканлигини аниқлади.

Тадқиқотда иштирок этган 90 кишидан 40 нафари мазкур вирус тарқатувчиси бўлиб чиқди. Танасида вирус борлиги аниқланган шахслар тестларда тезлик, визуал қабул қилишдаги аниқлик ҳамда эътибор бериш даражаси билан боғлиқ қониқарсиз натижа кўрсатди.

Тадқиқотга раҳбарлик қилган вирусолог Роберт Ёлкеннинг сўзларига кўра, одамлар ўртасидаги руҳий фарқлар кўп ҳолатларда уларнинг гени билан боғлиқ бўлади. Бироқ баъзан одам танасидаги микроорганизмлар ҳам руҳий фарқларни келтириб чиқаради. Бу эса «танамиздаги озор бермайдигандай туйиладиган микроорганизмлар бизнинг хулқ-атворимиз ва ақл-идрокимизга ҳам таъсир қилиши мумкинлигини» англатади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан