Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистонда Бобур қурдирган масжидни буздирган собиқ вазир судга тортилмоқда
21.04.2017 11:43,  
95

Ҳиндистон Олий суди ҳукмрон партиянинг етакчи аъзоларини Аёдҳия шаҳрида Заҳириддин Муҳаммад Бобур томонидан қурдирилган масжидни вайрон қилишга тарғиб қилишда айбдор деб топди. Бу ҳақида Al Jazeera​ телеканали хабар бермоқда.

Суд қарорида «Ҳиндистон халқ партияси» асосчиларидан бири ЛК Адвани ҳамда унинг шериклари бўлмиш  Мурли  Маноҳар  ва Ума Бҳартиларни ўз нутқлари билан радикал гуруҳларни масжидни бузишга даъват қилганлари эътироф этилган. Маълум бўлишича, ҳинд миллатчилари партияси етакчиларининг тарғиботи 25 йил муқаддам «Бобур масжиди» вайрон этилишида муҳим роль ўйнаган.

Уттар Прадеш штатининг Аёдҳия шаҳридаги Бобур масжиди 1992 йилда 2 мингдан ортиқ ҳинд миллатчиларидан иборат мутаассиб оломон томонидан бузиб ташланган. Мусулмонлар мазкур террорчилик ҳужуми учун айбдорларни жавобгарликка тортиш учун 25 йилдан бери курашиб келишмоқда.

Аввалроқ Оллоҳобод Олий суди Ҳиндистон разведка бюроси томонидан масжидни вайрон қилишда гумон қилинганларга қарши очилган жиноий ишни тўхтатишга қарор чиқарган эди. Аппелляцион суд қуйи маҳкаманинг қарорини бекор қилишга ҳукм қилган. Аппелляцияни ҳимоя қилган адвокат Зафарёб Жионийнинг маълум қилишича, суд масжид бузилиши бўйича Лакнау шаҳрида махсус маҳкамада жиддий айбловлар билан қайта кўриб чиқилади.

Адвокатнинг айтишича, сиёсатчиларнинг айбдорлигини далилловчи кўплаб гувоҳлар бор бўлиб айбдорлар жазоланиши керак. Суд ҳукмига кўра, миллатчи партия вакили, Уттар Прадеш штатининг ўша пайтдаги бош вазири Калян Сингҳ ҳам жиноий ишда иштирок этгани учун жавобгарликка тортилади. Унга қарши жиноий иш ҳозирча очилмасдан туради. Чунки мамлакат қонунчилиги  Ражастон штати губернаторини жавобгарликдан дахлсизлик ҳуқуқинин кафолатлайди.

Ҳинд милтчилари Бобур масжиди дастлаб ҳиндуийлик ибодатхонаси бўлгани, кейин масжидга айлантирилганини даъво қилишади. Ҳиндуийлар масжид вайроналари ўрнида Рам ибодатхонаси қуришни исташади. Бу истакни ҳукмрон партия етакчилари ҳам қўллаб-қувватлашмоқда. Ўз навбатида, мусулмонлар вайрон этилган масжидни қайта тиклашни талаб қилишмоқда.

«Ҳиндистон халқ партияси» Адванини келаси йили бўлиб ўтадиган президент сайловида номзод бўлишини исташмоқда. Ҳиндистоннинг бир қатор вазирликларида раҳбар бўлиб ишлаган Адвани масжид бузилган куни воқеа жойида бўлгани айтилади.

Бобур масжиди Заҳириддин Муҳаммад Бобур буйруғи билан 1528-1529 йилларда тошкентлик уста Мир Боқи Тошқандий томонидан бунёд қилинган. 1992 йил декабрида ҳинд миллатчилари томонидан бузиб ташланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан