Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






БМТ Хавфсизлик Кенгаши Шимолий Кореяни санкциялар қўллаши мумкинлигидан огоҳлантирди
21.04.2017 18:41,  
7

Шимолий Корея ўтказган ядровий синов БМТ Хавфсизлик Кенгашида норозилик билан қарши олинди, дея хабар бермоқда Guardian нашри.

Хавфсизлик Кенгаши аъзолари КХДРнинг ядровий синовлари борасида якдил фикрда бўлганлар ва бундай синовларни бошқа ўтказмаслик талабини қўйишган. Кенгаш эълон қилган умумий баёнотда Шимолий Кореянинг «ноқонунинй ракета парвозлари минтақадаги кескинлик ортишига сабаб бўлаётгани» эътироф этилган.

Хавфсизлик Кенгаши Пхеняннинг вазиятни издан чиқаришга қаратилган хатти-ҳаракатларига қарши муҳим чоралар кўрилиши, жумладан, санкциялар қўлланлишидан огоҳлантирган. «Агар санкциялар ёки бошқа чоралар масаласини кўриб чиқишимизга тўғри келса, биз буни албатта амалга оширамиз», – дейди АҚШнинг БМТдаги вакили Никки Ҳейли.

Мазкур баёнот матни АҚШ томонидан тайёрланган бўлиб, Россиянинг таклифи билан унга муаммоларни «музокаралар орқали»ҳал қилишга оид банд қўшилган. Баёнот Хавфсизлик Кенгашига аъзо 15 мамлакат томонидан бир овоздан қабул қилинган.

«Кун охирида биз Шимолий Корея муаммосини тушуниб етдик. Кенгашнинг ҳеч бир аъзоси Шимолий Корея томонидан ядровий синов ёки ракета зарбаси берилшини истамайди», – дейди АҚШ вакили.

Маълумот учун, БМТ Хавсизлик Кенгаши КХДРга қарши санкциялар қўллаш ҳақида 6 марта қарор қабул қилган бўлиб, шулардан иккитаси ўтган йили жорий қилинган

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан