Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нурсултон Назарбоев Остона шаҳрининг ҳозирги аҳволини кескин танқид қилди
21.04.2017 19:01,  
6

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев бугун EXPO-2017 ярмаркасига тайёргарлик масалаларида йиғилиш ўтказмоқда. Айтиш жоизки, раҳбарларга мурожаатида қозоқлар етакчиси ўта кулгили ва антиқа ибораларни ишлатмоқда, деб хабар бермоқда Sputnik Қозоғистон.

Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев Остона ҳокими Асет Исекешевга пойтахт марказидаги ҳароба уйларга ишора қилган, Назарбоев пойтахт ҳокимига эски уйлар акс этган суратларни кўрсатган.

"Пойтахтимиз маркази қандай кўринишдалигини кўриб қўйинг. Қара. Ана у ёқда бизнинг машҳур опера театримиз, кўряпсанми? Бошқа жойлар ҳам бор, шаҳар марказида. (…) Биз нима ҳақда гапиряпмиз? Сайёҳлар ўша жойларга борадилар, суратга олиб, бутун дунёга кўрсатадилар. Юзини ювиб қўйганмизу, кети эса тешик, қара", — деган Назарбоев.

"Келинглар, чуқурроқ ишлайлик. Агар шунга зарурат бўлса, бунинг учун махсус маблағ ажратиб, айнан ҳозирнинг ўзида тартибга келтириш керак. EXPO баҳонасида "тозаланиб" олиш имконияти бор. Агар у бу ерда уйлар қурса, унга арзонга тушади. Коммуникациялар, иссиқлик таъминоти, ҳамма шароит муҳайё. Шаҳарнинг марказий туманларини ғариб турар-жойлардан озод этиш лозим. Агар бунинг учун Парламентда махсус қонун қабул қилиш керак бўлса, келинглар, шундай қилайлик. Чунки бу ер пойтахт, бу ерда бутун мамлакат манфаати мужассам", — қўшимча қилган Назарбоев.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан