Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хориждаги ўзбекистонликлар паспортни чет элда туриб алмаштирса бўладими?
22.04.2017 11:15,  
31

— Хориждаги ўзбекистонликлар амал қилиш муддати тугаган ёки яроқсиз паспортларини қаерда алмаштиришлари мумкин?

Жасур ЛАЗИЗБЕКОВ,

Миробод тумани

Саволга Ташқи ишлар вазир­лиги консуллик бош­қармаси биринчи котиби Мунира НИЗОМОВА жавоб беради:

— Хорижий мамлакатга доимий яшашга чиқиб кетган Ўзбекистон фуқаролари 16 ёшга тўлганда, паспортларининг амал қилиш муддати тугаганда ёки йўқотганда, шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари яроқсиз ҳолга келганда, визалар ва махсус белгилар учун мўлжалланган варақлари тўлганда янги паспорт олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига мурожаат этишлари керак. Бунинг учун фуқаро ўзи доимий консуллик рўйхатига олинган Ўзбекистон Республикасининг хориждаги ваколатхонасига ариза ­бериши лозим. Қандай ҳолатда паспорт олаётганидан ­келиб чиқиб, аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

— паспорт нусхаси (ёзув ва белгилари бор барча варақларидан нусха олинади);

— 1-шакл бўйича ариза (аризачи томонидан 1 нусхада тўлдирилади);

— 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 4 дона фотосурат;

— аризачининг чет элга доимий яшашга чиққанини тасдиқловчи ҳужжат (паспортидаги Ички ишлар вазирлиги томонидан берилган «Доимий яшашга чиқишга рухсат берилди» ёзувли стикер, МДҲ мамлакатларига доимий яшашга кетганлар учун эса манзилдан чиқиш варақасининг тасдиқланган нусхаси).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан