Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Куба ва Марокаш 1980 йилда узилган дипломатик муносабатларни қайта тиклади
22.04.2017 13:23,  
28

Куба ва Марокаш 37 йил аввал узилган дипломатик алоқаларни тиклашди. 21 апрель куни тегишли келишувни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Radio Havana радиостанцияси хабар бермоқда

Тегишли келишувларни имзолаш маросими Кубанинг БМТдаги доимий ваколатхонаси (Нью-Йорк шаҳри)да бўлиб ўтди. Ҳужжатлар икки мамлакатнинг халқаро ташкилотдаги доимий вакиллари — Анаянси Родригес ва Умар Ҳилолий томонидан имзоланган.

Радиостанция маълумотларига кўра, икки мамлакат ҳукуматлари дўстлик муносабатларини ривожлантириш ва сиёсий, иқтисодий, маданий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истагини билдирган.

Марокаш қироллиги Куба Ғарбий Сахара мустақиллиги учун курашган ПОЛИСАРИО фронти томонидан 1976 йилда эълон қилинган Сахара араб демократик республикасини тан олгандан кейин Кубадаги элчихонасини ёпганди. Марокаш  Ғарбий Сахарани ўзининг ажралмас қисми деб ҳисоблаб келади ва унга қироллик таркибида кенг мухторият тақдим қилишгагина йўл қўяди.      

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан