Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳафта якуни: 7 кун ичида жаҳонда содир бўлган энг ҳайратланарли хабарлар
22.04.2017 21:04,  
23

Ҳафта давомида жаҳонда рўй берган муҳим воқеалар ва янгиликлар Sof.uz дайжестида эслатиб ўтилади.

16 январь куни, АҚШ ҳукумати Шимолий Кореяга нисбатан «максимал босим» сиёсатини юритишга қарор қилди. Таъкидланишича, президент маслаҳатчилари, шунингдек, КХДРни ядровий давлат сифатида тан олиш эҳтимолини ҳам кўриб чиқишган

16 январь куни, Италиянинг Вербания шаҳрида дунёнинг энг кекса кишиси – 117 ёшли Эмма Морано вафот этди.  Моранонинг ўлими ҳақидаги маълумотни унинг  оила аъзолари тасдиқлади. У 1899 йилда Италия шимолидаги Чивьяско коммунасида туғилган. Сўнгги вақтларда аёл Лаго-Мажоре кўли бўйидаги Вербания коммунасида яшаган.

16 январь куни, Суриянинг Ҳалаб шаҳри яқинидаги Рошидин туманидан эвакуация қилинаётган аҳолини олиб кетаётган автобуслар олдида террорчилар портлаш уюштирди. Anadulu агентлигининг хабар беришича, бунинг натижасида юздан ортиқ киши ҳалок бўлган. 

17 январь, ўтказилган референдум натижалари ҳисоб-китобига кўра 51,20 (24 325 985 нафар фуқаро) фоиз овоз берувчилар Туркия конституцияси ўзгартирилиши ҳақидаги саволга “ҳа” деб жавоб бергани маълум бўлди.

17 январь, Перуда рўй берган даҳшатли табиий офат 107 кишининг умрига зомин бўлди. Жабрланганлар сони 1,1 миллион кишидан ортади. Мутахассисларнинг фикрича, Тинч океанида юз берган «Эль-Ниньо» иқлим ҳодисаси сабабли юзага келган ушбу сув тошқини сўнгги ўн йилликлардаги энг кучлисидир.

Америкалик ҳарбийлар Сурияда амалга оширилаётган ҳаво ҳужумларида яна бир «хато»га йўл қўйишди. Маълум бўлишича, 16 март куни АҚШ дронлари Ҳалаб ғарбидаги масжидни нишонга олган. АҚШ марказий қўмондонлиги (CENTCOM) мазкур ҳужумда «Ал-Қоида гуруҳи йиғиладиган макон» нишонга олингани ва «ўнлаб террорчилар йўқ қилингани» ҳақида хабар берган эди.

17 январь куни, Reuters агентлиги Сурияда яна икки нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлгани ҳақида маълумот олганини хабар қилди. Агентлик марҳумларнинг қариндош ва дўстларига таяниб таъкидлашича, март охирида Алексей Сафонов ва Владимир Плютинскийнинг ўлими ҳақида маълум бўлган. Улар Сурияда шартнома бўйича жанг қилган.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мотам тутилмаётган вақтда аёлларга қора либос кийишни тақиқламоқчи, чунки мамлакатда борган сари кўпроқ аёллар "қора рангдаги либосларга бурканиб олмоқдалар". Бу ҳақда Назарбоев матбуот хизмати 19 апрелда маълум қилди. Назарбоевнинг айтишича, ҳақиқий мусулмон кийими билан эмас, эътиқоди билан ажралиб туради.

19 январь куни,  Идлиб вилоятидаги Маъра Ҳарме қишлоғига Россия ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан сешанба куни ҳужум қилинган. «Сурия фуқаро мудофааси» ташкилоти аъзосининг айтишича, ракеталар аҳолининг турар-жой биноларини нишонга олган. Ҳужум туфайли камида 10 киши, жумладан, 9 нафар бола ҳалок бўлгани ҳамда 10 нафар тинч аҳоли жароҳат олгани тасдиқланган.

20 январь куни, Ҳиндистон Олий суди ҳукмрон партиянинг етакчи аъзоларини Аёдҳия шаҳрида Заҳириддин Муҳаммад Бобур томонидан қурдирилган масжидни вайрон қилишга тарғиб қилишда айбдор деб топди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев бугун EXPO-2017 ярмаркасига тайёргарлик масалаларида йиғилиш ўтказмоқда. Айтиш жоизки, раҳбарларга мурожаатида қозоқлар етакчиси ўта кулгили ва антиқа ибораларни ишлатмоқда.

Ливия орқали Европага келган одамлар “Халқаро Миграция Ташкилоти” вакиллари билан суҳбатда бунга иқрор бўлишган. Гувоҳларнинг айтишича, муҳожирларни сотиб олган замонавий қулдорлар уларни оғир меҳнат ва танасини сотишга мажбурланади. Гувоҳларга кўра, Ливиядаги Сабҳа шаҳри қул савдоси марказларидан бири ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан