Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






БМТ бош котиби Башар Асадни Сурия мустақиллиги куни билан табриклади
24.04.2017 01:59,  
1

Сурия президенти Башар Асад БМТ Бош котиби Антониу Гутерришдан мамлакат ҳукумати ва халқига нисбатан билдирилган энг илиқ ниятлар битилган табрик телеграммасини қабул қилиб олди. Бу ҳақда SANA ахборот агентлиги хабар бермоқда

Гутерреш ўз мактубида Дамашқ БМТни мустаҳкамлаш ҳамда тинчлик ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ўз улушини қўшишига умид билдирган.   

«Жорий йилнинг бошида мен инсоният интилаётган тараққиёт ва барқарорлик учун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомида белгиланган қадриятлар учун бутун дунёда тинчликни мустаҳкамлашга чақирдим», — дейилади телеграммада.

«Сизнинг мамлакатингиз БМТ мустаҳкамланишига ҳамда тинчлик, тараққиёт ва инсон ҳуқуқларини муҳофаза қилиш бўйича ҳамкорликдаги ҳаракатларимизни тарғиб қилишга ўз ҳиссасини қўшади, деб умид қиламан», — деб қайд этди Гутерриш ўз мактубида.

17 апрелда Сурияда мамлакат мустақиллигининг 71 йиллиги нишонланди. Ушбу муносабат билан ўтказилган тантанали маросим Дамашқдаги Касиюн тоғида бўлиб ўтди. Бу ерда ёдгорлик мажмуаси бор. Сўнгра бутун мамлакат бўйлаб намойишлар ва байрам концертлари бўлиб ўтган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан