КХДР янги ядро синови ўтказиш учун тайёргарликни яна фаоллаштирди. «Тона илбо» газетасининг хабар беришича, бу ҳақда Вашингтондаги Жонс Хопкинс университети қошидаги Истиқболли халқаро тадқиқотлар мактаби Америка—Корея институти маълумотлари гувоҳлик беради, деб ёзмоқда Ёнҳап агентлиги.
Шимолий Кореянинг Хамгён-Пукто провинцияси Пунгё-ри қишлоғи ҳудудидаги ядро полигонида навбатдаги ядро синовини ўтказиш учун фаол тайёргарлик жараёни қайд этилган.
Маълумотларга кўра, синов амалга оширилиши эҳтимоли энг юқори бўлган вақт бу 25 апрель ва 9 май оралиғидир.