Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шимолий Корея АҚШ кемасини чўктириш билан таҳдид қилди
24.04.2017 11:31,  
8

КХДР ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар кескинлашар экан, Шимолий Корея ҳукумати навбатдаги таҳдидли баёнот билан чиқди, дея хабар бермоқда Reuters ​ агентлиги.

Шимолий Кореянинг ядровий синовларига жавоб тариқасида АҚШ ҳукумати Carl Vinson​ ҳарбий кемалар гуруҳини Корея  яримороли яқинига жўнатган. АҚШ ҳукумати КХДРнинг ядровий ва ракета синовларини ўз хавфсизлиги ва Осиёдаги иттифоқчиларига (Жанубий Корея ва Япония) нисбатан таҳдид сифатида кўрмоқда.

Америка томони ҳарбий кемалар ҳозирда қаерда тургани ҳақида маълумот бермаяпти. АҚШ вице-президенти шанба куни қилган чиқишида ҳарбий флот бир неча кун ичида Кореяга етиб боришини айтган. Шимолий Корея ҳукумати эса АҚШ ва унинг иттифоқчиларига зарба бериш билан қўрқитишда давом этмоқда.

“Бизнинг инқилобий қўшинларимиз АҚШнинг ядровий қувватга эга авиаташувчисини бир зарбада чўктиришга тайёр”, – дейилади КХДР Ишчилар партияси нашри бўлган “Родонг Шинмун” газетасининг якшанба куни эълон қилинган сонида.

Газетада АҚШ ҳарбий авиаташувчиси «ёқимсиз ҳайвон» сифатида таърифланган ва Шимолий Кореянинг ҳарбий қудратини кўрсатиб қўйиш учун яхши имкон бўлиши айтилган. Мазкур мақола КХДР раҳбари Ким Жонг Иннинг чўчқа фермасига ташрифи ҳақидаги хабар билан ёнма-ён чоп этилгани айтилмоқда.

Мазкур баёнотдан кўп ўтмай, АҚШ президенти Доналд Трамп Хитой раҳбари Си Жинпинг ва Япония бош вазири Шинзо Абе ўртасида телефон сўзлашуви ўтказилгани хабар қилинган. АҚШ расмийлари Шимолий Корея яқин орада янги ядровий синовлар ўтказиши мумкинлигидан хавотир олмоқда. Сунъий йўлдош тасвирлари ядровий синов учун тайёргарлик кетаётганидан дарак бермоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан