Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда виждонсиз «бозорқўм» ва унинг 12 нафар ҳамтовоғи қўлга олинди
24.04.2017 11:32,  
13

Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди ўғирлик ва камомад учун "Мирбозор бозори" МЧЖ раиси ва унинг қўл остидагилардан иборат 12 ҳамтовоғини турли муддатларга озодликдан маҳрум қилди, деб хабар қилди "Зарафшон" нашри.

Судлов инстанцияларидан тушунтиришларича, Нарпай туман "Мирбозор бозори" масъулияти чекланган жамияти раиси Равшан Турдиев жиноий гуруҳ тузиб, унга қўл остидагиларни жалб этган ва ноқонуний молиявий операцияларни амалга ошириш орқали давлат манфаатларига катта миқдорда зарар етказган.

Аниқланишича, Р.Турдиев хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб, 400 савдо дўкони ва 2000 растанинг ижараси ҳақида сохта ҳужжат тайёрлаган. Шу йўл билан у ҳар ойда тушган мажбурий йиғимларни яширган ва катта қисмини ўзлаштирган. Худди шу тарзда жиноий гуруҳ аъзолари кунлик тўловларни йиғишда қонунга хилоф равишда фаолият юритишган.

"Бозорнинг 2013 йилдан 2015 йилгача бўлган давридаги фаолияти текширилганда молиявий ҳужжатларнинг қалбакилаштирилгани ва 1 миллиард 521 миллион сўм ўғирлангани аниқланди. Р.Турдиев бошчилигида уюшган жиноий гуруҳ аъзолари томонидан 787 миллион сўмдан зиёд солиқ йиғимлари қасддан яшириб қолинган. Бундан ташқари, бозор маъмурияти маҳаллий ҳокимият органларининг рухсат берувчи ҳужжатларисиз автомобиллар тўхташ жойи ташкил қилиб, фойдаланганлар. Ундан тушган ноқонуний тушумлар 142 миллион сўмни ташкил қилди", – дея таъкидлади суд вакили.

Суд ҳукм чиқаришда уюшган жиноий гуруҳ аъзолари томонидан етказилган зарар қисман қопланганини ҳисобга олди. Р.Турдиев ва унинг 12 шериги турли муддатларга озодликдан маҳрум этилди ва давлатга етказилган 1,46 миллиард сўмдан зиёд зарарни қоплайдиган бўлдилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан