Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни ишга қабул қилиш тўғрисида низом тасдиқланди
24.04.2017 12:41,  
520

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан "Ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни ҳарбий-академик лицейлар, шунингдек академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисида"ги низом тасдиқланди. Ҳужжат матни Lex.uz'да эълон қилинди

Ҳужжатга мувофиқ, ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерлар ҳарбий академик лицейларнинг бўш (вакант) директорлари, уларнинг ўринбосарлари ва ўқитувчилари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани раҳбари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг бўш (вакант) маънавий-маърифий ишлар бўйича директори ўринбосари ҳамда тарбиячиси лавозимларига ишга қабул қилинади.

Пенсионерларни ишга қабул қилиш уларни ёшларни ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат ва содиқлик руҳида тарбиялаш жараёнига янада кенгроқ жалб этиш мақсадида амалга оширилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан