Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Россиянинг яна 5та шаҳрида консулхоналар очишни режалаштирган
24.04.2017 16:40,  
9

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасида янги консулхоналар очиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон консулхоналари Россиянинг Санкт-Петербург, Қозон, Ростов Донда, Екатеринбург, Владивосток, шунингдек, Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳарларида очилиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Жавлон Ваҳобовнинг айтишича, Ташқи ишлар маҳкамаси, ва энг аввало Ўзбекистоннинг Россиядаги консулхоналари мамлакатдан четга миграция оқими бу қадар шиддат билан ўсишига тайёр эмасди.

"Россияда шу онда фақат Москва ва Новосибирск шаҳарларида консуллик бўлимлари мавжуд. Бу Россиядаги кўп сонли ўзбекистонликларга етарли хизмат кўрсатиш имкониятини бермаяпти", — деб таъкидлаган Ваҳобов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан