Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Осиё Тараққиёт банки 145 км темир йўлни электрлаштиришга 80 млн доллар ажратди
24.04.2017 19:49,  
4

Осиё тараққиёт банки Поп, Наманган ва Андижон шаҳарларини боғловчи 154 километрлик темир йўлни электрлаштиришга 80 млн доллар миқдорида маблағ ажратди, деб хабар қилди ОТБ матбуот хизмати. Мазкур участка Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлиги (МОМИҲ) Коридор 2 дастурининг бир қисми ҳисобланади.

Лойиҳа Озарбайжон, Марказий Осиё давлатлари ва Хитойни боғловчи Коридор 2 бўйлаб минтақавий савдо-сотиқни ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади. У экологик ва темир йўл хавфсизлиги кўрсаткичларини яхшилашга ҳам ёрдам беради — лойиҳа натижасида атмосферага СO2 чиқариш даражаси йилига 10 минг тоннага камаяди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 177,45 млн долларга баҳоланган бўлиб, «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси ва Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 97,45 млн долларни ташкил этади. ОТБ лойиҳани амалга ошириш, шартнома бўйича техник хизмат кўрсатиш учун ускуналар ва машина-механизмлар ҳамда ташқи энергия таъминоти учун материаллар сотиб олиш устидан назорат бўйича маслаҳатчиларни молиялаштиришда ҳам ҳамкорлик қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан