Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






БМТнинг аёллар ҳуқуқлари бўйича комиссиясига Саудия Арабистони ҳам қўшилди
25.04.2017 00:52,  
9

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Саудия Арабистонини аёллар ҳуқуқи бўйича комиссия таркибига киритди. Бу ҳақда, The Independent нашри хабар бермоқда.

Айтилишича, қироллик аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда гендер тенгликни таъминлашда глобал стандартларни яратиш йўналишида фаолият юритиши лозим бўлган комиссиянинг 45 аъзосидан бирига айланди.

БМТ қошидаги ҳуқуқ ҳимоячиларидан бири Хилел Ньюер бундай қарорни танқид остига олиб, бу ҳолатни «асосий ўт қўювчини ёнғин хавфсизлиги учун масъул қилиб қўйиш»га тенглаштирди.

14 март куни қиролликда хотин-қизлар ҳуқуқи бўйича шахсий кенгаш ўз ишини бошлагани маълум қилинган эди. Таъкидлаш жоизки, бирлашма фаолиятининг бошланишига бағишланган маросимда аёлларнинг ўзи қатнашмаган - улар эркаклар билан видеоалоқа орқали алоқага чиқишган. 

Саудия Арабистонида меҳнат бозоридаги аёллар сонини оширишга доир дастур амалда бўлиб, ҳозирда уларнинг атиги 22 фоизигина иш билан банд. 2030 йилга бориб у ердаги аёллар умумий сонининг учдан бир қисмини ишга жойлаштириш режалаштирилмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан