Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳарбий харажатлар сарфи бўйича қайси давлатлар етакчи?
26.04.2017 01:46,  
84

AҚШ, Россия ва Хитой ҳарбий соҳага ажратиладиган маблағлар сарфи бўйича дунёнинг етакчи мамлакатлари қаторидадир. SIPRI маълумотларига кўра, айрим нефт экспорти билан шуғулланадиган мамлакатларда харажатлар қисқариши ҳам кузатилмоқда.

SIPRI – Стокголмдаги Халқаро  Тинчлик Муаммоларини тадқиқ қилувчи институт 1966 йилда ташкил топган. Ҳозир мазкур ташкилот низоли муаммолар масаласи билан бир қаторда қуролланиш ва ҳарбий харажатларнинг қисқариши каби масалалар билан ҳам шуғулланиб келмоқда.

SIPRI мутахассислари мазкур рейтингни тузишда давлатларнинг ҳарбий харажатларга қанча миқдорда давлат бюджети маблағларини сарф қилганликларини ҳисобга олишган.

AҚШдаги ўсиш

SIPRI маълумотларига кўра, AҚШ ҳукумати ҳарбий харажатларга сарфлаган маблағлари ҳисобига рейтингда етакчилик қилиб келмоқда ва бу миқдор сўнгги беш йилликда биринчи марта йирик суммани ташкил этди. 2016 йилда AҚШнинг ҳарбий харажатлари дунё ҳарбий харажатининг 36 фоизини ташкил қилди.

Хитой мазкур рейтингнинг иккинчи поғонасига ҳарбий харажатларга йўналтирадиган 13 фоизлик кўрсаткичи   билан эришди.  Россия 4.1 фоизлик ҳарбий ҳаражатлари билан 3-ўринни эгаллаб, Саудия Aрабистонини (3.8 %)  4-ўринга тушириб юборди.

Ҳиндистон ҳам ҳарбий ҳаражатларига сарфлаган маблағлари эвазига рейтингнинг еттинчи поғонасидан учинчи поғонасига кўтарилиб олди.

 SIPRI мутахасиссларининг қайд этишларича, дунё мамлакатлари орасида ҳарбий харажатларга сарфланаётган маблағлар ўсишда давом этиб боряпти. 2016 йилда ҳарбий харажатлар 1686 миллиард долларни ташкил этди ва бу рақамларни 2015 йилга солиштирганда дунё ЯИМнинг 2,2 фоизини ташкил этди.

Ҳисоботда таъкидланишича, ҳарбий харажатларнинг ошиши Осиё ва Океания, Шарқий, Марказий ва Ғарбий Европа, Шимолий Aмерика ва Шимолий Aфрика мамлакатларида кенг кузатилган.

Ким “иқтисод” қиляпти

SIPRI ҳисоботи Яқин Шарқ, Кариб ҳавзаси, Aфрика қитъасидаги кўпгина мамлакатларда, шунингдек, Жанубий Aмерика мамлакатларида ҳарбий харажатлар сезиларли даражада қисқарганини қайд этди.

Шунингдек, нефт экспорт қилувчи мамлакатлардаги ҳарбий харажатларнинг миқдори ҳам қисқарди. Ҳисоботда мисол тариқасида Саудия Aрабистони, Венусуэла, Ироқ, Жанубий Судан ва Озарбайжондаги ҳарбий харажатларнинг қисқарганлиги эътироф этилади.

Яна шуни айтиш жоизки, нефт нархи пасайиши муаммосини бартараф этишга муваффақ бўлган Жазоир, Эрон, Қувайт ва Норвегия каби давлатларда ҳарбий ҳаражатларга сарфланадиган маблағлар миқдори ошган.

Трамп ҳарбий харажатларни оширмоқда

Март ойида маълум бўлишича, AҚШ мудофаа соҳасига йўналтириладиган ҳаражатларни оширади. Трамп AҚШ Конгрессидан Пентагон харажатларини молиялаш учун 639 миллиард доллар маблағ сўраган.

манба: Ria.ru

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан