Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрдўғон: Асад ҳокимият тепасида экан, Сурия можароси ҳал бўлмайди
26.04.2017 13:03,  
12

Туркия президенти Тойиб Эрдўғон Рейтер агентлигига берган интервьюсида, Башар Асад мамлакат раҳбари вазифасини бажарар экан, Сурия можароси ҳал бўлмаслигини айтди.

"Асад Сурия можаросини ҳал этиш учун ечим бўлиб хизмат қила олмайди. Аниқ ечим пайдо бўлиши учун Сурияни Асаддан халос этиш зарур", — деб таъкидлади Эрдўғон. Унинг сўзларига кўра, "Асад хокимият тепасида бўлар экан Сурия можаросини ҳал этиш юзасидан қарор қабул қилинмайди".

Эрдўғоннинг қайд этишича, Сурия масаласини ҳал этиш бўйича айни вақтда  АҚШ президенти (Дональд Трамп), Туркия, Эрон, Саудия Арабистони, Қатар фаол рол ўйнади. Эрдўғоннинг сўзларига кўра, "Биз бирлашиб Сурия халқига уларнинг қарор қабул қилишида кўмак беришимиз мумкин"

"Асад юз минглаб одамларни ўлдирди ва ҳозирги кунда менинг мамлакатимда 3 миллионга яқин қочоқлар бор, Ливандаги қочоқлар сони — 1,5 миллионни ташкил қилади, ва ҳозир 1 миллионга яқин қочоқлар Иорданиядан паноҳ топган. Бу одамларнинг барчаси ўз она юртларини ташлаб қочишган", — деб қўшимча қилди Эрдўғон. Унинг сўзларига кўра, бу ачинарли ҳолатнинг юзага келиши асосий сабабчиси Асад ва шу сабабли Сурия халқига ўз давлат етакчисини танлаш имкониятига рухсат бериш керак. Эрдўғоннинг таъкидига кўра,  ҳозирги кунда Сурияда Асаднинг ўрнини босувчилар сони етарли даражада.

Эслатиб ўтамиз, Сурияда қуролли можаро 2011 йилдан бери давом этмоқда. БМТ маълумотига кўра, қонли тўқнашувлар натижасида 220 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан