Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдан Андижонга бориб, прописка ололмаган аёл вилоят ҳокимига мурожаат қилди
28.04.2017 08:51,  
6

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов шаҳар Халқ қабулхонасида мурожаат билан ташриф буюрган аҳоли вакилларини қабул қилди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлигининг ахборот хизмати.

Учрашувда вилоятдаги ташкилот ва муассасалар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳам иштирок этди. Мулоқотларда кундалик ҳаётий муаммолар, ҳал этилиши зарур бўлган масалалар эътибор марказида бўлди.

Жумладан, Андижонга Тошкент шаҳридан кўчиб келган ҳудуддаги 24-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Пўлатой Хонкелдиева рўйхатга қўйиш билан боғлиқ масала билан мурожаат қилди:

«Ўз номимга уй-жой харид қила олмаганим учун рўйхатга қўйишда қийинчиликка дуч келдим, — деди ўқитувчи. — Вилоят ҳокими ипотека кредити асосида квартира харид қилишим ва рўйхатга қўйиш билан боғлиқ муаммоларни белгиланган муддатларда ҳал этиш бўйича масъул раҳбарларга топшириқ берди. Мурожаатим эътиборсиз қолмаганлигидан миннатдорман».

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан