Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2016 йилда Ўзбекистон чегарасини бузган 22 мингдан ортиқ киши қўлга олинган
28.04.2017 17:03,  
16

Ўзбекистон МХХ Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси ўтган йилда 22 876 нафар қоидабузарни қўлга олди. Бу ҳақда 28 апрель куни брифингда қўмита вакили маълум қилди.

Қўлга олинганлар орасида 7343 нафари — давлат чегараларини бузиб ўтган, 6887 нафари — чегара тартибини бузган, 7272 киши — чегара қоидасини бузган ва 1374 нафари — Ўзбекистон Республикасида бўлиш тартибини бузган. 

Халқаро террорчилик ташкилотларига алоқадор бир киши ва қидирувда бўлган ўн нафар шахс қўлга олинган. 

Бундан ташқари, қўмита томонидан 271 дона қурол-аслаҳа, жумладан, 4 дона ўқотар қурол, 255 дона ов милтиғи, 12 дона пневматик қурол, 13453 дона ўқ-дори, 2 дона “Ф-1” гранатаси ва 3,6 кг портловчи моддалари чегарадан олиб ўтилишининг олди олинган. 

Шунингдек, ўтган давр мобайнида чегарачилар 205 кгдан ортиқ наркотик воситалар контрабандасига чек қўйди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан