Стивен Ҳокинг инсоният ҳалокатига сунъий онг сабаб бўлишини башорат қилди

29.04.2017 | Технологиялар | 2717

Сунъий онгнинг назоратдан чиқиб кетиши бутун башариятга йўқ бўлиб кетиш хавфини туғдиради. Бу ҳақидаги хабарни инглиз назариётчи физик олими Стивен Ҳоукинг таъкидлади деб хабар беради, New Zealand Herald​ нашри.

Бу ҳақидаги фикрлар олимнинг Мобил интернетнинг бутундунё конференциясида сунъий онгнинг ҳозирги даврдаги ўрни мавзусида нутқ сўзлаган пайти билдирилган.

Стивен Ҳоукингнинг сўзларига кўра, инсоният сунъий онгни назорат қилишни қўлдан бой берса, биологик эволюциянинг чекланган қолипларида ҳаракатланувчи инсоният машиналар билан рақобатлаша олмай қолади ва жангни ютқазиб қўяди.