Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Германия парламенти Ислом динига хос кийимларни тақиқламоқчи
29.04.2017 08:26,  
13

Германия парламентининг қуйи палатаси давлат хизматчилари, судьялар ва ҳарбийларнинг иш вақтида Ислом динига хос бўлган либослар ва бош кийимларни кийишлари тақиқланади. Агар қонун қабул қилинса, Германия Европанинг ҳижоб ва ниқобларни тақиқлаган бешинчи мамлакати бўлади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

«Интеграция, шунингдек, ўз қадриятларимизни аниқ белгилаб олиб, уларни тарқатишни англатади… Биз тасдиқлаган қонун лойиҳаси бунга ката ҳисса қўшади», — дея баёнот берган ГФР ИИВ раҳбари Томас де Мезьер.

Қонун лойиҳасининг асослаш қисмида қайд этилишича, юз қисмини яширувчи бош кийимлари давлат хизматчилари амал қилиши лозим бўлган «бетарафлик тамойили»га зиддир.

Қонун лойиҳаси мусулмон аёлларга ҳужжатлар учун очиқ юз билан суратга тушиши мажбуриятини юклайди. Бундан ташқари, улар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг асосли талаблари бўйича, масалан, ҳужжатларни текшириш вақтида шахсни тасдиқлаш учун юзларини очишлари керак бўлади.

Қонун кучга киришидан аввал уни Германия парламентининг юқори палатаси маъқуллаши лозим.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан