Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фотогалерея: Дунёдаги ақл бовар қилмас 10 та жой
30.04.2017 11:49,  
36

Ер юзида шундай антиқа ва ғаройиб жойлар мавжудки, уларнинг борлиги одамнинг ишонгиси келмайди. «Anews.com» шундай масканлар фотожамланмасини тақдим этди.

Нураган устунлар, Россия

Коми Республикасидаги бу маскандан аҳоли яшайдиган энг яқин жойгача масофа 400 километрни ташкил этади.

Ретба кўли, Сенегал

Яшил бурунда 20 километр узоқликда жойлашган кўлнинг ранги унда яшовчи микроорганизмлар туфайли пушти тусга эга.

Мовий кўрфаз, Исландия

Рейкьявикдан 40 дақиқалик йўлда жойлашган ушбу гўзал масканда кўплаб иссиқ булоқлар жойлашган.

Беш ранг дарёси, Колумбия

Суви бир неча рангларга эга дарёни маҳаллий аҳоли «суюқ камалак» деб атайди.

«Тролл тили», Норвегия

Скьеггедаль тоғида жойлашган бу маскан ҳар йили минглаб туристларни ўзига чорлайди. Рингедалсватн кўли устида, 350 метр баландликда бўлган бу жойга чиқиш учун беш соатдан кўпроқ вақт керак бўлади.

Лолазорлар, Нидерландия

Нидерландияда турли ранглардаги лолаларнинг очилишидан баҳраманд бўлиш учун баҳорнинг бир неча ҳафталик вақтини кутишга тўғри келади.

Cueva de los Cristales ғори, Мексика

Чиауа чўлидаги ғор 2000 йилда очилган бўлиб, у ерда махсус кийимсиз 10 дақиқадан ортиқ туриб бўлмаслиги туфайли сайёҳлар учун ёпилган.

Памуккале (Пахта қалъаси), Туркия

Туркия жануби-ғарбидаги Денизли вилоятида жойлашган Памуккале ўзининг 17 та иссиқ булоғи ва оппоқ кўриниши билан танилган.

Бамбук ўрмонлари, Япония

Киото префектурасида жойлашган Сагано ўрмони нафақат кўриниши, балки бамбуклар чиқарадиган ўзига хос куй билан ҳам машҳур.

Метеора монастирлари, Греция

Фессалия тоғларидаги ёши 60 миллион йиллик, баландлиги 600 метрлик қояларда жойлашган монастирлар XIV асрдан пайдо бўла бошлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан