Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Трамп нутқи вақтида ҳавога Россия байроқлари отилди (видео)
1.05.2017 09:55,  
6

АҚШ президенти Дональд Трампнинг Пенсильвания штатидаги митингда чиқиши чоғида номаълум шахс ҳавога Россия байроқларини отди. Бу ҳақда The Hill нашри хабар бермоқда.

Байроқчалар Трамп ўзининг машҳур сайловолди шиори – "Яна Американи буюк қиламиз" ("Make America great agaian") иборасини айтиши билан улоқтира бошланган. Буни амалга оширган кимса шундоқ Трампнинг рўпарасида жойлашгани сабаб бу ҳолат кўплаб камералар томондан қайд қилинди. 

«Трампнинг чиқиши давомида кимдир камералар олдида ҳавога Россия байроқларини отди», — деган ёзув қолдирди Twitter’даги саҳифасида CNBC телеканали журналисти Стивен Копак.

Пенсильваниядаги митинг Трамп президентлигининг 100 кунига бағишланди. У маъмуриятининг илк юз кунини «мамлакат тарихидаги энг муваффақиятлиси» деб атади.

Шунга ўхшаш ҳолат февралда ҳам юз берганди. Ўшанда Трамп нутқ сўзлаши режалаштирилган анжуманда меҳмонларга Россия байроқчалари тарқатилган. Кейинроқ маълум бўлишича, бу акцияни Аmericans Take Action ҳаракати фаоллари ташкиллаштирган. Улар Трампни ўз давлатини сотганликда айблаб, унинг зудлик билан истеъфога кетишини талаб қилишган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан