Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Таркибида кимёвий моддалар энг кўп бўлган 7 маҳсулот
1.05.2017 10:08,  
71

Ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш ва маҳсулотларнинг таъмини яхшилаш учун озиқ-овқат саноатида махсус озуқавий қўшимчалардан фойдаланилади. Бундай қўшимчалар одатда зарарсиз бўлади, аммо уларнинг орасида инсон саломатлиги учун хавф туғдирадиганлари ҳам бор. ҳар доим тетик ва яхши кайфиятда бўлиш учун баъзи маҳсулотлар ҳақида унутганингиз маъқул. 

Пишириқ

Озуқавий қўшимчасиз пишириқ бўлмайди, ҳисоб. Биргина булочка ёки круасанда 20тагача Е-рақам мавжуд. 

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, энг кўп озуқавий қўшимчалар бўлган арзон маҳсулотлар одатда касса олдида ёки унинг яқинидаги "қайноқ расталар"да жойлаштирилган бўлади. 

Колбаса маҳсулотлари

Замонавий колбаса маҳсулотларида маза ва ҳидни яхшиловчи озуқавий қўшимчалар кўп. Агар колбаса ва сосискадан воз кеча олмасангиз, у ҳолда ишлаб чиқарувчининг маҳсулот ҳақидаги қоғози билан яхшилаб танишиб чиқинг. Қимматроқ бўлса-да, сифатли гўшт маҳсулотларини истеъмол қилганингиз мақсадга мувофиқ.

Эритилган пишлоқ

Озуқавий қўшимчалар қўшилган маҳсулотлар ичида эритилган пишлоқ - замонавий супермаркетларнинг "етакчилар"идан бири: тахминан 15та озуқавий қўшимча!

Қувватбахш ичимликлар

Қувватбахш (энергетик) ва спиртли ичимликларнинг ҳеч қандай фойдали томони йўқ, фақат - 20тача Е-рақамлар, холос.

Чипслар ва таъмли қотган нончалар

Парҳезшунослар чипс ва таъмли қотган нончалар(сухари)нинг зарари ҳақида доим гапиришади. Бундай маҳсулотларда Е-рақамлар миқдори ўндан ортиқ бўлиши мумкин. 

Мармелад

Мармелад тайёрлашда сунъий ранглар қўлланилиши экспертлар томонидан доим таъкидлаб келинади. Е-рақамлар ширинликларнинг ташқи кўринишини кўркамлаштиради, бироқ истеъмолчиларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. 

Зираворлар

Аксарият зираворлар таъм, ранг ва ҳидни кучайтирувчи озуқавий қўшимчаларга эга. Шуни таъкидлаш жоизки, таъмни кучайтирувчи зираворлар илгари жуда машҳур бўлган, бугунги кунда эса уй бекалари кўпроқ табиий зираворларни танлашмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан