Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон билан чегарадаги иккита ўтказиш пункти 15 майда очилади
1.05.2017 10:22,  
10

Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегараларида «Оқ олтин» ва «Малик» автомобиль ўтказиш пунктлари 15 майдан ўз фаолиятини бошлаши лозим. Бу Ўзбекистон Президентининг 26 апрелдаги қарорида ўз аксини топган, дея хабар берди "Газета.uz".

М-39 трассасида жойлашган мазкур ўтказиш пунктлари Тошкент ва Самарқанд ўртасидаги қисқа йўлни туташтиради ва фақат енгил автомобиллар ўтиши учун хизмат қилади. Юклар ва тижорий мақсадлардаги товарларнинг олиб ўтилиши тақиқланади.

Нотранзит мақсадларда Қозоғистонга ўтувчи Ўзбекистон фуқаролари ҳамда Қозоғистон фуқароларига нисбатан чегара назорати қонунчиликда белгиланган ва Ўзбекистон имзолаган халқаро шартномалар асосида амалга оширилади.

Жанубий Қозоғистон вилоятининг Махтаарал тумани ҳудуди орқали тўхталишларсиз ўтувчи Ўзбекистон фуқаролари соддалаштирилган тартибда — чегара белгиси қўйилмасдан ўтказилади. Бунда шахсни тасдиқловчи, давлат чегараларини кесиб ўтиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар мажбурий тартибда текширувдан ўтказилади.

Иккита ўтказиш пунктида божхона назорати ҳам соддалаштирилган тартибда амалга оширилади. Бунда божхона декларацияси тўлдирилмайди, транспорт воситасини рўйхатга олиш ва божхона текширувидан ўтказиш талаб қилинмайди, бироқ мажбурий тартибда визуал кўрик амалга оширилади.

Чегарани кесиб ўтувчи фуқаро божхона қонунчилиги талабларига риоя қилиш мажбуриятидан озод қилинмайди.

Махтаарал тумани орқали ўтувчи М-39 автомобиль йўли 2006 йилда ёпилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан