Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Британиялик талабалар Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун очлик эълон қилишди
1.05.2017 11:26,  
8

Буюк Британиядаги Манчестр университетида таҳсил олаётган бир гуруҳ талабалар Исроил қамоқхоналаридаги фаластинликлар билан бирдамликни намойиш этиш мақсадида очлик эълон қилишди. Бу ҳақида Al Jazeera телеканали хабар бермоқда.

Университет фаоллари ўтган пайшанба куни бошланагн норозилик намойиши камида бир ҳафта давом этишини айтишган. 16 апрел куни исроил қамоқхоналаридаги 1 500 дан ортиқ фаластинлик маҳбуслар Исроил ҳукуматининг қийноқларига қарши норозилик белгиси сифатида очлик эълон қилишган эди.

Манчестр университетида 5 нафар талаба очлик акциясини ўтказишмоқда. Улар университет раҳбариятидан Исроил ҳукуматига кўмак кўрсатиб келаётган компаниялар билан ҳамкорлик қилишни тўхтатишни талаб қилишган.

Мазкур акция университет маъмурияти ва Фаластин тарафдорлари ўртасидаги муносабатлар кескинлашган пайтга тўғри келмоқда. Акция ташкилотчилари, шунингдек, март ойида университетда Исроилга қарши норозилик намойиши ўтказган икки талабага қўйилган маъмурий айбловларни олиб ташлашни ҳам талаб қилишмоқда.

Талабалар университет раҳбариятини Исроилга қарши намойишларга цензура қўйишда айблашган. Фаластинни қўллаб-қувватлаш ҳаракати фаолларининг Исроилга қарши акцияларига цензура қўйилиши билан боғлиқ айбловлар Буюк Британияда биринчи марта юзага чиқиши эмас. Марказий Ланкашир университети, Африка ва Шарқшунослик мактаби, Де Монтфорт университети ва бошқа олийгоҳларда Фаластин қўллаб қувватлаш ҳаракати фаоллари ва раҳбарият ўртасида цензура бўйича келишмовчиликлар келиб чиққан. Пайшанба куни Исроилнинг Буюк Британиядаги элчиси Марк Регевнинг ташрифи муносабати билан Лондондаги Африка халқлари ва Шарқшунослик универиситетида юзлаб талабалар намойишга чиқишган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан