Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қандай қилиб асаб зўриқишидан халос бўлиб, тинчланиш мумкин?
1.05.2017 11:29,  
1927

Чарчоқ ва ишдаги тиғизлик асаб тизимига ўз таъсирини ўтказмай қўймайди. Бу эса уйқунинг бузилиши ва кайфиятнинг тушишига олиб келади.

Албатта бундай ҳолатларда дорихонадан тинчлантирувчи воситани харид қилишингиз мумкин, бироқ уларнинг зарарли томонлари ҳам бор. Ундан кўра, асабларни тинчлантирувчи чой ичиш ёки қуйидаги мақолада келтириб ўтилган тавсияларга таяниш фойдали ҳам ёқимлироқ.

Энг оддий ва сеҳрли усул — ўнгача санаш эканлигини билсангиз керак. Бу усул орқали стрессдан дарҳол қутилмасангиз ҳам, у икки баробарга камаяди.

Нафас олишга эътибор қаратиш ҳам оммабоп усуллардан ҳисобланади. Секин-секин нафас олинг.

Мусиқа ҳаётимизни узайтиради. У албатта классик бўлиши шарт эмас. Аниқ бир ижрочининг қўшиқларини хуш кўрсангиз, бу ҳам стрессга қарши курашишда ёрдам беради.

Кечинмаларингизни дўстингиз билан бўлишинг. Кундалик ҳам сизга ажойиб суҳбатдош бўла олади.

Баъзан бутунлай бегона одам билан ҳам суҳбатлашиш мумкин. Асосийси, стрессдан ўз вақтида қутулиш. Тасодифий ҳамроҳ «терапияси» синовдан ўтган усуллардан бири ҳисобланади. Чунки бундай суҳбатдошингиз билан, одатда, қайтиб кўришмайсиз.

Ўзингизни ҳурмат қилинг ва яхши кўринг. Ён-атрофингиздаги инсонлар ўзингизга бўлган муносабатингизга қараб муомалада бўлади. Ўзингизни танқид қилманг, бу вазиятни янада кескинлаштиради.

Қанчалик ҳайратланарли бўлмасин, тоза ҳавода 10 дақиқагина сайр қилиш ҳам асабларни тинчлантириш учун кифоя қилади. Тоза ҳаводаги қисқа сайрларни кундалик ишларингиз рўйхатига киритинг, асаб тизимингиз бунинг учун сиздан миннатдор бўлади.

Шунингдек, тоза ҳаводаги жисмоний меҳнат ҳам асаб зўриқишининг олдини олади. Бундай меҳнатдан кейин уйқингиз ҳам мароқли бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан