Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухорода ёнилғи қуйиш шохобчаларида бензин танқис бўлиб қолмоқда
1.05.2017 18:51,  
5

Бухоро шаҳридаги ёнилғи қуйиш шохобчаларида бензин танқис бўлиб қолмоқда. Эрталаб соат 10 да берилган бензин 13:00 гача тугамоқда. “Соатлаб навбат кутамиз. Бу ҳолат бир неча ойдан буён давом этмоқда. Кейин ёнилғи қуйиш шохобчасидаги 2800 сўмлик бензинни кўчадан баклажкада 4000 сўмдан олишга мажбур бўляпмиз”, дейди бухоролик Саид Яҳёев.

Ёнилғи тақчиллиги ҳолатини “Бухоро нефть базаси” корхонаси раҳбари Э.Худойшукуров шундай изоҳлаган:

“Бухоро вилояти бўйича талаб этиладиган миқдорларга нисбатан кам етказиб берилишининг асосий сабаби нефтни қайта ишлаш заводларидан нефть базага белгиланган миқдордан кам маҳсулот юклаб берилишидир. Нефть маҳсулотларининг кам ортиб берилиши нефть хомашёси пул маблағларига боғлиқ бўлиб қолмоқда”. Шохобчаларга бензин талаб даражасида етказиб берилмас экан, чайқовчиликка барҳам бериш имконсиз.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан