Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ армияси Ироқда ўлдирган одамлари сонини 10 баравар камайтириб кўрсатди
1.05.2017 18:54,  
1663

АҚШ мудофаа вазирлиги Ироқда ИШИДга қарши кураш пайтида ҳалок бўлган тинч аҳоли вакилларига оид маълумотни эълон қилди. Guardian​ нашри хабарига кўра, АҚШ бошчилигидаги коалиция ҳужумларида 2014 йилдан бери Ироқда 352 киши қурбон бўлган.

Якшанба куни эълон қилинган Пентагон баёнотидаги рақамлар мустақил манбалар ҳисоботларида қайд этилган кўрсаткичдан қарийб 10 баравар камроқни ташкил қилмоқда. Солиштириш учун, Airwars​мониторинг гуруҳи ҳисоб-китобларига кўра, АҚШ бошчилигидаги халқаро коалициянинг ҳаво ҳужумларида 3 164 нафар тинч аҳоли қурбон бўлган.

Март ойи ИШИДга қарши кураш бошланган 2014 йилдан бери энг кўп қон тўкилган ойлардан бири бўлган. Мўсулда амалга оширилган ҳаво зарбаларидан фақатгина биттасида камида 150 нафар фуқаролар ҳалок бўлгани қайд этилган эди. Аммо АҚШ Мудофаа вазирлиги баёнотида бу қурбонлар эътиборсиз қолдирилган.

Баёнотга кўра, март ойида амалга оширилган учта ҳужумда жами 26 киши ҳалок бўлган. АҚШ маъмурияти ҳалок бўлган бегуноҳ инсонларнинг яқинлари ва жабрланганлар учун ҳамдардлик изҳор қилар экан, ҳаво ҳужумларида «тинч аҳоли атайин нишонга олинмагани»ни эътироф этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан