Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ички ишлар вазири: Гаражлар шаҳар қиёфасига ҳамда болалар ва пенсионерларнинг дам олишларига ҳалал беряпти
2.05.2017 16:42,  
5

Ички ишлар вазири Абдусалом Азизов Тошкент шаҳар ҳокимлигининг гаражларни бузиш ҳақидаги қарорини тўғри дея баҳолади. 2 май куни Тошкентда бўлиб ўтган Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида вазир бу ҳақда ўз фикрини билдириб ўтди.

«Гаражларнинг бузилишига икки хил нуқтаи назардан қараш мумкин. Бу ҳолат бир томондан — фуқароларимизнинг транспорт воситалари сақланишини таъминлайди, бошқа томондан — гаражлар шаҳарнинг кўркам қиёфаси, болалар ва пенсионерларнинг дам олишлари, ҳатто болалар майдончалари қуришга ҳам ҳалал беряпти», — дейди ИИВ раҳбари.

Абдусалом Азизов гаражлар ўрнида кўп қаватли авотураргоҳлар барпо этилгач, бўш қолган худудлардан фуқароларнинг ҳордиқ олишлари учун зарурий шарт-шароитларни яратишда фойдаланиш мумкин бўлишини таъкидлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан