Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






10 яшар қизчанинг кўзёшидан таъсирланган қозоқ бизнесмени унга 3 хонали квартира ҳадя қилди
2.05.2017 19:03,  
5

Олмаоталик тижоратчи Сам Қайрат телевизорда янгиликлар орқали ўн яшар қизча йиғлаётганини кўриб қолди. Муҳаббат Ешимова номли қизча эски уйларини сув босиб кетгани учун йиғлаётган эди. Қайрат унинг оиласига Ақтўбедан уч хонали уй олиб берди. Бу ҳақда NUR.kz ёзди.

“Мен ўзимнинг дўстларимни, мамлакатимиздаги жамики бизнесменларни даъват қиламан, имконингиз борми? Сиз ҳозир Ақтўбеда ҳақиқатан ҳам ёрдамга муҳтож одамларга диққат қаратишингизни истардим. Бундан ташқари, бошига ташвиш тушган ҳалигача 74 оила бор. Агар имкониятингиз бўлса, келинг, ёрдам беринг”, деб кишиларни саховатга чорлади Сам Қайрат.

Қизча бизнесменга қизғин миннатдорчилик билдирди, унинг онаси шодликдан кўзига ёш олди.

Бир неча кун аввал оқтўбелик Муҳаббат мамлакат ҳукуматидан ёрдам сўраб видеомурожаат қилган эди. Унинг туйғуларни жунбушга келтирувчи мурожаати эътиборсиз қолмади, кўплаб инсонлар ёрдам таклиф этишди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан