Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Трамп Путин билан телефон орқали суҳбатлашди
3.05.2017 14:21,  
2

Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Дональд Трамп ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Россия президенти расмий сайти

Икки мамлакатнинг халқаро майдондаги ҳамкорлигига оид бир қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди. Россия ва АҚШнинг Сурия инқирози контекстидаги халқаро терроризмга қарши курашдаги ҳаракатлари координацияси истиқболларига урғу берилди.

Хусусан, икки мамлакат ташқи сиёсий муассасалари раҳбарлари ўртасида жанговар ҳаракатларни тўхтатиш режимини мустаҳкамлаш, унга барқарорлик ва назоратлиликни бериш имконини берувчи вариантларни қидириш бўйича алоқани кучайтиришга келишиб олинди.

Путин ва Трамп телефон орқали алоқа бўлиб туришга келишиб олди ва июлда Гамбургда бўлиб ўтадиган G20 саммити доирасида юзма-юз кўришишни ёқлаб чиқди.

Кремлнинг маълум қилишича, икки етакчи ўртасидаги суҳбат "амалий руҳда ва сермазмун" ўтган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан