Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятида чиябўрилар кескин кўпайиб кетиб хонадонларга ҳужум қилмоқда
3.05.2017 19:11,  
50

Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Ангрен, Қибрай, Бўстонлиқ, Зангиота, Паркент ва Чиноз туманларида бўри ва чиябўрилар кескин кўпайиб кетди ва тунлари маҳаллалар ораламоқда, деб хабар қилди "Даракчи" нашри.

"Маҳалламизда чиябўрилар пайдо бўлган, кечаси кимнингдир мол ёки қўйини еб кетяпти. Туни билан увиллаб чиқади, одамлар бемалол юришга ҳам қўрқиб қолган", — деган Зангиота туманида яшовчи Гулнора Амиржонова.

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Р.Файзиев бўри ва чиябўрилар кескин кўпайиб кетганини тан олган ҳолда, Тошкент вилояти овчилар бирлашмасига йиртқичларни отишга рухсат берилганини маълум қилган.

Қайд этилишича, фуқаролар бўри ва чиябўриларни йўқ қилиш бўйича вилоят овчилар бирлашмасига мурожаат қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жори йил март ойи охирларида Фарғонанинг Қувасой шаҳридаги маҳаллаларнинг бирида чиябўрилар 18 бош қўйни бўғизлаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан